Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
18-модда - Ҳокимлар (ҳукм юритувчилар) тўрттадир: халифа, тафвиз муовини, волий ва омил. Булардан бошқалар ҳоким эмас, балки масъул шахслар деб эътибор қилинади.
19-модда - Ҳокимиятга ёки ҳукмга тааллуқли ҳар қандай амалга фақат ҳур (қул эмас), болиғ, оқил, одил (адолатли), қодир эркак кишигина мутасаддий бўлади. Бундан ташқари унинг мусулмон бўлиши ҳам шартдир.
20-модда - Ҳокимларни муҳосаба қилиш мусулмонларнинг ҳуқуқи ва улар учун фарзи кифоядир. Фуқаролар орасидаги ғайримусулмонлар эса ҳокимларнинг зулмидан ва уларга Ислом аҳкомларини ёмон татбиқ қилинаётганидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
21-модда - Мусулмонлар ҳокимларни муҳосаба қилиш ёки уммат орқали ҳокимиятни қўлга олиш учун сиёсий ҳизблар ташкил қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Шу шарт биланки, ушбу ҳизбларнинг асоси Ислом ақидаси, табанний қилган аҳкомлари эса, шаръий аҳкомлардан иборат бўлмоғи лозим. Ҳизб ташкил этишга ҳеч қандай рухсатнинг ҳожати йўқ. Исломдан бошқа асосга қурилган ҳар қандай гуруҳ тақиқланади.
22-модда - Бошқарув низоми тўрт қоида асосига қурилади:
- Хўжайинлик шариатнинг ҳуқуқи, халқники эмас.
- Ҳукм юритиш умматнинг ҳуқуқи.
- Битта халифа сайлаш мусулмонлар устидаги фарз.
- Шариат аҳкомларини табанний қилиш фақат халифанинг ҳуқуқидир. Фақат угина дустур ва бошқа қонунларни йўлга қўяди.
23-модда - Давлат жиҳози саккизта рукн устига қурилади:
- Халифа.
- Тафвиз муовини.
- Танфиз муовини.
- Жиҳод амири.
- Қазо (қозилик).
- Волийлар.
- Идорий жиҳоз.
- Уммат мажлиси.
Халифа
24-модда - Халифа ҳокимиятда ва шариатни ижро қилишда умматдан вакил бўлади.
25-модда - Халифалик ўзаро розилик ва ихтиёр битимидир. Ҳеч ким уни қабул қилишга ва халифаликка сайланадиган шахсга рози бўлишга мажбур этилмайди.
26-модда - Эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом ҳар бир мусулмон халифани сайлаш ва унга байъат бериш ҳуқуқига эга. Ғайримусулмонлар бундай ҳуқуқдан маҳрум.
180-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|